• Вт. Апр 29th, 2025

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

Олий суд таркибига ўзгартиришлар киритилди — Дарё Янгиликлари


Олий Мажлис Сенатининг 25 январдаги ялпи мажлисида  Олий суд таркибига ўзгартиришлар киритиш тўғрисидаги масала кўриб чиқилди.

Фото: “Дарё” / Мадина Нурман

Парламент юқори палатаси ахборот хизматининг маълум қилишича, ушбу масала юзасидан қабул қилинган қарорга асосан Новруз Раҳманов, Абдуносир  Игамбердиев, Зоир Рустамов, Абдувохид Касимов ва Хасан Эгамбердиев Олий суднинг судьяси лавозимидан озод этилди.

Судьялар олий кенгашининг хабар беришича, президентнинг 2025 йил 23 январдаги фармойиши билан:

Абдурахман Сафаев ёзма аризасига  асосан Наманган вилоят суди раисининг ўринбосари — фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати раиси лавозимидан, Жамшид Хомидов ёзма аризасига асосан Сурхондарё вилоят суди раисининг ўринбосари — иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати раиси лавозимидан озод этилди.

Шунингдек, шу кунги фармойишига мувофиқ:

Новруз Раҳманов — судьялик ваколати муддати даврининг беш йил муддатига Тошкент вилоят суди раисининг ўринбосари — фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати раиси лавозимига;

Сардор Жўрабоев — судьялик ваколати муддати даврининг беш йил муддатига Сирдарё вилоят суди раисининг ўринбосари — фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати раиси лавозимига;

Абдуносир Игамбердиев — судьялик ваколати муддати даврининг беш йил муддатига Наманган вилоят суди раисининг ўринбосари — фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати раиси лавозимига;

Зоир Рустамов — судьялик ваколати муддати даврининг беш йил муддатига Сурхондарё вилоят суди раисининг ўринбосари — иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати раиси лавозимига тайинланди.



Манба

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *