• Сб. Мар 15th, 2025

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

Шавкат Мирзиёев Александр Лукашенкони президент сайловидаги ғалабаси билан табриклади


Шавкат Мирзиёев 27 январь куни Александр Лукашенко билан телефон орқали мулоқот қилиб, президент сайловидаги ишончли ғалабаси билан табриклади.

Фото: “Дарё” / Мадина Нурман

Президент матбуот хизматининг хабар қилишича, Шавкат Мирзиёев сайловчиларнинг фаол иштироки ва овоз бериш натижалари Беларусь халқи амалдаги президентга юксак ишонч билдираётгани, амалга оширилаётган сиёсат ва ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларни кенг қўллаб-қувватлаётганини яна бир бор тасдиқлаганини алоҳида таъкидлади.

Суҳбат чоғида ўтган йил 7—9 февраль кунлари Александр Лукашенконинг Ўзбекистонга ташрифи чоғида эришилган келишувларни амалга ошириш нуқтаи назаридан Ўзбекистон—Беларусь кўп қиррали шериклик муносабатларини янада ривожлантиришнинг долзарб масалалари кўриб чиқилди.

2024 йилда товар айирбошлаш ҳажми 700 миллион доллардан ошди. Иқтисодиётнинг турли тармоқларида саноат кооперацияси лойиҳаларини жадаллаштириш, яқин ишбилармонлик ва ҳудудлараро алоқаларни, фаол маданий-гуманитар алмашинувларни давом эттириш муҳимлиги таъкидланди.

Ўзбекистон ва Беларусь етакчилари бўлажак тадбирлар режасини ҳам кўриб чиқди.

Лукашенко президентлик сайловида еттинчи марта ғалаба қозонди

Фото: “Дарё” / Мадина Нурман

Беларусда президентлик сайлови 26 январь куни бўлиб ўтди. Мамлакатнинг амалдаги раҳбари Александр Лукашенко еттинчи президентлик муддатига қайта сайланди. Унга сайловчиларнинг 86,82 фоизи овоз берди. Сайловчиларнинг 3,6 фоизи барча номзодларга қарши овоз берган. Сайловдаги давомад 85,7 фоизни ташкил этган.



Манба

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *