Суриянинг янги ҳукумати 2012 йилги конституция ўз кучини йўқотганини маълум қилди. Бу ҳақда ҳарбий амалиётлар бошқармаси баёнот берди.
«2012 йилги конституция ҳамда фавқулодда тартибда қабул қилинган барча қонунлар бекор қилинади», — дейилади баёнотда.
Шунингдек, 8 декабр «буюк Сурия инқилоби ғалабаси» шарафига миллий байрам деб эълон қилинди.
Суриянинг янги ҳукумати етакчиси Аҳмад аш-Шаръа ўтиш даврида мамлакат президенти вазифасини бажаради, дейилади баёнотда.
Яна бир жиддий сиёсий воқеа — Сурияда 60 йилдан зиёд ҳукмрон бўлиб келган «Баас» партияси тарқатиб юборилди.
Reuters манбасига кўра, янги ҳукумат Россиядан Суриянинг собиқ президенти Башар Асадни топширишни сўраган.