Наманган яна бир халқаро фестивалга мезбонлик қилади. Бу ҳақда “Дарё” мухбири Азизбек Абдувалиев хабар бермоқда.
Гуллар шаҳрида жорий йил 22 февраль куни автомобиль ишқибозларини қўллаб-қувватлаш, автотюнингдаги янгиликларни оммалаштириш ва автотуризмни янада ривожлантириш мақсадида Наманган халқаро автофестивали ўтказилади.
Янги Наманган тумани ҳокимлиги ахборот хизмати
Илк бор ташкил этилаётган ушбу фестивал доирасида ретро автомобиллар кўргазмаси, тюнинг қилинган автомобиллар намойиши, автоусталар беллашуви, автомобиллар аукциони ва эҳтиёт қисмлар ярмаркаси, спорт машиналари кўриги ўтказилади.
Шунингдек, Наманган шаҳри бўйлаб автопарад бўлиб ўтиши, картинг мусобақалари ва эстрада юлдузларининг чиқишлари ҳам кўзда тутилган.