• Пн. Мар 17th, 2025

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

Ўзбекистонда маҳсулот ва хизматларни «Ҳалол» белгиси билан тамғалашга рухсат берилади


Ўзбекистонда 2025 йилнинг 1 майидан Ислом мамлакатлари стандартлари ва метрология институти (SMIIC) стандартлари талаблари асосида сертификатлаштирилган маҳсулот ва хизматларни «Ҳалол» белгиси билан тамғалашга рухсат берилади.

Бу борада Ҳукуматнинг жорий йил 1 февраль куни 57-сон қарори қабул қилинди.

Мазкур ҳужжат билан, жумладан, Маҳсулотлар ва хизматларни «Ҳалол» талабларига мувофиқ сертификатлаштириш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

Шунингдек, Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги ҳузурида давлат муассасаси шаклида маҳсулот ва хизматларни «Ҳалол» талабларига мувофиқ сертификатлаштириш органи ташкил этилади ва аккредитациядан ўтказилади.



Манба

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *