• Ср. Фев 19th, 2025

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

АПЛ. “Арсенал” ўз майдонида “Манчестер Сити”ни тор-мор этди — Дарё Янгиликлари


Англия премер-лигасининг 24-туридан ўрин олган “Арсенал” – “Манчестер Сити” учрашуви бугун, 2 февраль куни ўтказилди. 

Фото: Getty Images

Учрашув тезкор гол билан бошланди. Аканжининг хатосидан сўнг Мартин Эдегор 2-дақиқада ҳисобни очди. Биринчи бўлимда ҳар икки жамоа ҳам бир қатор вазиятларга эга бўлди. Бироқ уларнинг ҳеч биридан наф чиқмади.

Иккинчи бўлимни фаол бошлаган “шаҳарликлар” 55-дақиқага келиб мақсадларига етди. Ҳоланд бош билан “канонирлар” дарвозасини ишғол этди. Аммо орадан 1 дақиқа ўтар-ўтмас бу сафар Фоден хато қилди. Тўп Партейга келиб тушди, Томаснинг зарбаси Стоунзга тегиб, дарвоза тўридан жой олди. 

Шундан сўнг “тўпчилар”нинг иштаҳаси очилиб кетди. 62-дақиқада Льюис-Скелли орадаги фарқни иккита оширган бўлса, 76-дақиқага келиб Ҳаверс ҳисобни йириклаштирди. 90+3-дақиқада эса Нванери ҳисобни шармандали кўринишга келтирди.

Ўзбекистонлик ёш ҳимоячи Абдуқодир Ҳусанов майдонга туширилмади.



Манба

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *