• Ср. Фев 19th, 2025

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

Тошкентда тўртта машина иштирокида ЙТҲ содир бўлди — Дарё Янгиликлари


Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек тумани, Мустақиллик—Оққўрғон кўчалари кесишган чорраҳада 31 январь куни соат 23:20 ларда ЙТҲ содир бўлди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ахборот хизмати хабар берди.

Фото: “Дарё” / Дилруҳ Исомиддинова

Маълум қилинишича, 1994 йилда туғилган А.Т. бошқарувидаги Cobalt, 2001 йилда туғилган З.Ш. бошқарувидаги Cobalt, 2001 йилда туғилган Ш.С. бошқарувидаги Onix ва 1979 йилда туғилган К.Б. бошқарувидаги Cobalt автомашиналари ўзаро тўқнашган. 

Ҳодиса оқибатида Onix ҳайдовчисига тез тиббий ёрдам ходимлари томонидан биринчи ёрдам кўрсатилган.

Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Тошкентда содир бўлаётган ЙТҲлар

5 декабрь куни Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек ва Юнусобод туманларида 1,5 соат ичида ЙТҲлар содир бўлгани ҳақида хабар берилганди. Шунингдек, 6 декабрь куни Юнусобод ва Яшнобод туманларида ЙТҲлар содир бўлганди.

3 ноябрь тунда пойтахтнинг учта туманида ЙТҲ содир бўлди. Сергелида Spark ва Matiz тўқнашди, Юнусободда Lacetti йўл четидаги бетон устунга бориб урилди, Мирзо Улуғбек туманида Lacetti ва BMW тўқнашди. 

11 ноябрь куни Миробод туманидаги “Санъат музейи” қаршисида Lacetti King Long автобуси орқасига бориб урилди. 16 ноябрда Яккасарой тумани Malibu йўл четидаги темир устунга урилди ва ҳайдовчиси ва йўловчиси жароҳат олди.

17 ноябрь куни Юнусобод туманида Toyota, Malibu-2 ва Cobalt автомашиналари иштирокида ЙТҲ содир бўлди. 24 ноябрь куни Мирзо Улуғбек туманида Spark ва Epica тўқнашиб, ёниб кетди. Ҳодиса оқибатида ҳалок бўлганлар йўқ.

Мирзо Улуғбек туманида 28 ноябрь куни соат 16:10 ларда 5 та автомашина иштирокида ЙТҲ содир бўлди.

Аввалроқ Ўзбекистонда автомобилни такроран маст ҳолда бошқарганлик учун жиноий жавобгарлик белгиланаётгани ҳақида хабар берилганди.



Манба

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *