• Ср. Фев 19th, 2025

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

Гвардиола ва Де Брюйне “Арсенал”га қарши ўйиндан аввал Ҳусанов ҳақида фикр билдирди


“Манчестер Сити” бош мураббийи Хосеп Гвардиола “Арсенал”га қарши учрашувдан аввал Абдуқодир Ҳусанов ҳақида фикр билдирди.

Фото: Getty Images

Мураббийининг айтишича, Ҳусанов машғулотларни яхши ўтказмоқда. 

“Бор эътиборини ишга қаратган. У бу ерда ҳамма учун янги. Ҳаммаси яхши. У руҳан тикланишга улгурдими? Албатта. Бошқа марказий ҳимоячилар Ҳусановдек хато қилмаган деб ўйлайсизми? Жуда кўп. Ҳа, юқори даража керак, аммо бу бир оз вақт талаб қилади. Мен Абдуқодирни бирор нарсада айбламайман. Аксинча, ҳамон хатолар қилаётган ўзимни айблашим керак. Марказий ҳимоячиларни яхшилаш — менинг вазифам”, – дейди Гвардиола.

Испаниялик мутахассис Ҳусановни ўтган иш учун омма олдида ҳам, шахсан ҳам танқид қилмаганини эслаб ўтди. 

“У атиги 1 марта машғулот ўтказиб, “Челси”га қарши ўйнади. Янги жамоада, бошқа тилда суҳбатлашиладиган мамлакатда… Бундай шароитда Премьер-лигада дебют қилсам, менга ёрдам беришларини хоҳлаган бўлардим. Шундай бўлди ҳам. Менга йигитлар майдонда кўрсатган реакция жуда ёқди, улар дарҳол уни қўллаб-қувватлашди”, — дейди мураббий.

Фото: Getty Images

Шунингдек, белгиялик футболчи Кевин де Брюйне ҳам ўзбекистонлик футболчи ҳақида фикр билдирди. Унинг айтишича, Ҳусанов энг керак вақтда ёрдамга келган. 

”Абдуқодир бизда ҳимоячилар қолмагани сабабли “Челси”га қарши майдонга тушди. У қийин 5 дақиқани ўтказди, бироқ кейин яхши ўйнади. У буни 20 ёшида уддалай олганидан фахрланиши керак”, – дея қўшимча қилган Кевин. 

Маълумот учун, “Арсенал” — “Манчестер Сити” учрашуви бугун, 2 февраль куни Тошкент вақти билан 21:30 да бошланади.



Манба

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *