Жаҳон ва ўзбек шоу-бизнеси вакилларининг Instagram саҳифаларига жойлаштирилган қизиқарли фото ва видеоларини эътиборингизга ҳавола қиламиз.
Улуғбек Қодиров мухлисларидан қайси футбол жамоасига мухлислик қилиши ҳақидаги фикрини сўради.
“Аристократлар” кулги жамоаси актёри Обиджон Насриддинов ота-онасига саёҳат йўлланмасини ноодатий тарзда уларга топширди ҳамда қувончини кузатувчилари билан бўлишди.
Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Саида Раметова саҳифасига янги суратини жойлади.

Жаҳонгир Хўжаев қизининг юзи кўринган расмини саҳифасига қўймаслигининг сабаби ҳақидаги саволга жавоб берди.

Хонанда Жасмин “Янги Ўзбекистон юлдузлари” тақдимот маросимида “Йилнинг энг яхши аёл хонандаси” сифатида эътироф этилди.

Таниқли турк актёри Мурат Йилдирим рафиқаси билан Дубайда дам олаётгани акс этган сурати билан бўлишди.

Шаҳло Зоирова 29 ёшли жияни бевақт вафот этгани ҳақида сўзлаб берди ҳамда кузатувчиларидан унинг ҳаққига дуо қилишларини сўради.


Муниса Ризаева Instagram саҳифаси орқали турмуш ўртоғи Арсенийсиз Тошкентга қайтишга мажбур бўлгани ҳақида йиғлаб сўзлаб берди.