“Манчестер Юнайтед” ҳужумчиси Маркус Рэшфорд ҳамда “ПСЖ” вингери Марко Асенсио фаолиятини “Астон Вилла”да давом эттириши мумкин. Бу ҳақда таниқли инсайдер Фабрицио Романо хабар бермоқда.
Маълум қиилнишича, “Астон Вилла” Рэшфордни таклиф этиш учун ягона даъвогар жамоа бўлиб қолди.
Бирмингҳемликлар бош мураббийи Унаи Эмери клуб директорлар кенгашидан Рэшфордни жамоага таклиф этишни сўрамоқда. Эмери АПЛ ва ЕЧЛ ўйинларида Маркуснинг хизматига эҳтиёж сезмоқда.
Шунингдек, Марко Асенсио қишки трансферлар ойнасида “Астон Вилла”га ўтади.

Бирмингҳем клуби “ПСЖ” ярим ҳимоячисини мавсум охиригача ижарага олиш бўйича келишувга эришган.
Маълумот учун, Рэшфорд жорий мавсум АПЛда 15 та ўйинда иштирок этиб, 4 та гол урди ва битта голли узатма муаллифи бўлди. Асенсио эса Франция чемпионатида 12 ўйинда майдонга тушиб, 2 та гол урган ва 4 та голга ассистентлик қилди.