Англиянинг «Манчестер Сити» клубини бошқараётган Ҳосеп Гвардиола фаолиятида антирекорд қайд этилди.
54 ёшли бош мураббий бошчилигидаги жамоа илк маротаба бир мавсумда 4 ўйинда камида 4 та гол ўтказиб юборди.
Антирекорд Англия премер-лигасининг 24-турида «Арсенала»га қарши ўйинда қайд этилди. Абдуқодир Ҳусанов захирада қолдирилган ушбу ўйинда «тўпчилар» «шаҳарликлар»ни 5:1 ҳисобида тор-мор этишди.
Манчестерликлар Гвардиола қўл остида бу мавсумда жорий мавсумда шунингдек «ПСЖ» (2:4), «Тоттенҳэм» (0:4) ва «Спортинг» (1:4)дан йирик ҳисобда мағлубиятга учрашди.