• Ср. Фев 19th, 2025

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

Президент мудофаа вазири ҳисоботини тинглади


3 февраль куни Ўзбекистон Президенти, Қуролли Кучлар Олий Бош қўмондони Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида мамлакатимиз мудофаа қобилиятини мустаҳкамлаш масалалари муҳокамасига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.

Мудофаа вазирининг мамлакатимиз мудофаа-саноат мажмуаси фаолиятини такомиллаштириш бўйича белгиланган вазифалар ижроси ҳамда миллий армияни замонавий қурол-яроғ ва ҳарбий техника билан таъминлаш бўйича амалга оширилаётган чора-тадбирлар тўғрисидаги ҳисоботи тингланди.

Йиғилишда мудофаа ишлаб чиқариши ва муҳандис-техник кадрлар тайёрлаш соҳасида мамлакатимиз иқтисодиётининг хусусий сектори имкониятларидан тўлиқ фойдаланиш зарурлигига эътибор қаратилди.

Шу билан бирга, энг янги техника ва қурол-яроғлардан моҳирона фойдаланишга қодир ҳарбий кадрларни сифатли тайёрлаш муҳимлиги қайд этилди.

Хизмат йиғилиши якунида давлатимиз раҳбари томонидан миллий армияни замонавий қурол-яроғ билан жиҳозлашни давом эттириш, мудофаа саноати мажмуасини ривожлантириш бўйича қатор топшириқлар берилди, дейилади хабарда. 



Манба

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *