Божхона йиғимлари ставкаларини тасдиқлаш тўғрисида”ги Ҳукумат қарори (55-сон, 31.01.2025 й.) қабул қилинди.
Қарорга кўра, қуйидагиларни назарда тутувчи Божхона йиғимлари ставкалари тасдиқланди:
-товарларнинг божхона расмийлаштируви учун йиғимлар миқдорини божхона органлари томонидан ҳаракатларни амалга ошириш билан боғлиқ бўлган харажатларнинг тахминий қийматидан келиб чиқиб белгилаш;
-товарларни “экспорт” ва “импорт” божхона режимларига расмийлаштириш учун ундириладиган божхона йиғимлари ставкаларини ўзаро мувофиқлаштириш.