• Ср. Фев 19th, 2025

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

Тошкентда ҳоким ёрдамчиси катта маблағни ўзлаштиришда айбланмоқда


​​Тошкент шаҳри Шайхонтоҳур туманида фаолият юритган ҳоким ёрдамчиси кредит пулларини талон-торож қилди.

Ҳоким ёрдамчиси М.Ф. 20 нафар фуқароларга электрон тарзда берган тавсияномаларига асосан, қабул қилиб олган электрон калитлардан фойдаланган ҳолда жами  427,7  млн. сўмлик кредит маблағларини қўлга киритиб, оилавий тадбиркорликни ривожлантириш, жумладан эҳтиёжманд оила аъзоларининг ҳунармандчилик, касаначилик, томорқадан самарали фойдаланиш, кичик ишлаб чиқариш, хизмат кўрсатиш ва бошқа турдаги фаолияти йўлга қўйилишини ташкиллаштирмасдан, ўз эҳтиёжларига сарфлаб юборган.

Шунингдек, М.Ф. ўзининг қариндошлари ва бошқа 5 нафар фуқароларга маҳалла ҳудудида яшамаган бўлсада, қалбаки тавсияномалар орқали жами 207,7 млн. сўм миқдоридаги кредит маблағлари ажратилишига эришиб, ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми «а» банди ва бошқа моддалари билан жиноят иши қўзғатилди.

Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда, дейилади Бош прокуратура хабарида. 



Манба

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *