• Ср. Фев 19th, 2025

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

3 февралнинг энг муҳим хабарлари — Дарё Янгиликлари


Олтин қуймалар нархи рекорд даражада ошиши, Божхона йиғимларининг янги ставкалари тасдиқланиши, Тошкентдаги Riviera савдо марказида фаррош аёл лифт шахтасида вафот этиши — “Дарё” нашри бугун, 3 февралда эълон қилинган Ўзбекистоннинг ижтимоий-сиёсий ҳаётига оид эътиборга молик хабарларни бир жойга тўплади.

Ўзбекистонда маҳсулот ва хизматларни “Ҳалол” белгиси билан тамғалашга рухсат берилади 

Маҳсулот ва хизматларни “Ҳалол” талабларига мувофиқ сертификатлаштириш тартиби тасдиқланди.

Хоразмда транспорт бошқармаси бош мутахассиси 80 минг доллар олаётганида ушланди (видео)

У тадбиркордан жами 135 минг доллар талаб қилиб, эвазига турар жой қуриш учун бўш ер майдонини кадастр идораларидаги танишлари орқали унинг номига ўтказиб беришни ваъда қилган.

Ўзбекистонда олтин қуймалар нархи рекорд даражада ошди

Бир грамм олтин нархи 1,2 миллион сўмга яқинлашди.

Ўзбекистонда 2024 йилда камбағаллик даражаси 8,9 фоизга камайди

Энг кўп пасайиш Бухоро, Самарқанд, Наманган вилоятларида қайд этилган.

Тошкентда АҚШга бориш истагидаги яна бир фуқаро фирибгарларга алданди

У АҚШга юбориш ва у ерда иш билан таъминлашлари эвазига 20 минг доллар берган.

Самарқандда чинор кесган шахс табиатга 115 млн сўм зарар етказди

Тегишли ҳужжатлар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга тақдим этилди.

Ўзбекистонда 2025 йили 5,2 млн аҳолини банд қилиб, 1,5 млн одамни камбағалликдан чиқариш режа қилинган

Президент аҳоли бандлигини таъминлаш ва инвестициялар жалб қилиш бўйича амалга оширилаётган ишлар юзасидан йиғилиш ўтказди.

Божхона йиғимларининг янги ставкалари тасдиқланди

Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори қабул қилинди.

Энди Ўзбекистон давлат чегарасидан автотранспортда ўтувчилар аввалдан электрон навбат олиб қўйиши мумкин бўлади

Автотранспорт воситаси навбатларни бошқариш тизимида белгиланган вақтда етиб келмаганда, олинган электрон навбат ўз кучини йўқотади.

АҚШнинг Franklin Templeton компанияси Ўзбекистон Миллий инвестиция жамғармаси активларини бошқаради

Компания жамғармага ўтиши кутилаётган 18 та давлат корхонаси ва банки акцияларидан иборат инвестицион портфелни бошқаради.

Тошкентда ҳоким ёрдамчиси фуқароларнинг 635 млн сўм кредит пулларини ўзлаштиргани аниқланди

Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди.

Тошкентдаги Riviera савдо марказида фаррош аёл лифт шахтасида вафот этди

Ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ўтказилмоқда.

Шавкат Мирзиёев мамлакат мудофаа қобилиятини мустаҳкамлаш бўйича топшириқ берди

Президент раҳбарлигида мамлакат мудофаа қобилиятини мустаҳкамлаш масалалари муҳокамасига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.

Андижонда 13 ёшли қизга шилқимлик қилган эркак 5 суткага қамалди

Бу ишда воситачилик қилган хотин эса жаримага тортилди.

Тошкент—Андижон муқобил йўли лойиҳаси бўйича халқаро тендер эълон қилинди

Президент йирик транспорт инфратузилмаси лойиҳалари бўйича ҳисобот билан танишди.



Манба

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *