• Ср. Фев 19th, 2025

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

Тез ёрдам хизматига 2024 йили 2,7 мингдан ортиқ ёлғон чақириқ келиб тушди – ССВ


Ўзбекистонда 2024 йил давомида 103 хизматига жами 2713 та ёлғон чақириқ келиб тушди деб хабар берди Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати.

Фото: “Дарё” / Дилруҳ Исомиддинова

Маълум қилинишича, ушбу кўрсаткич 2023 йилга қараганда 792 тага камайган.

Таҳлиллар шуни кўрсатадики, 2024 йилнинг январь-декабрь ойларида энг кўп ёлғон чақириқ Самарқанд вилоятида кузатилиб, мазкур рақам 645 тани ташкил этди. 

Кейинги ўринда Қашқадарё вилояти қайд этилди — 436 та. Шунингдек, Фарғона вилоятидан 259 та ана шундай мурожаат келиб тушган.

Энг кам ёлғон чақириқ эса Сирдарё вилоятида рўйхатга олинди — 17 та.



Манба

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *