• Ср. Фев 19th, 2025

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

Марко Рубио USAID директори вазифасини бажарувчи бўлди


АҚШ давлат котиби Марко Рубиога АҚШнинг халқаро ривожлантириш агентлиги (USAID) директори вазифасини бажариш ҳам топширилди. Бу ҳақда The Hill газетаси хабар берди.

«USAIDнинг кўп функциялари сақлаб қолинади, аммо улар АҚШнинг ташқи сиёсатига мувофиқлаштирилиши шарт», — деди Рубио.

Демократлар партияси аъзолари ҳамда собиқ дипломатлар USAID жаҳондаги кўплаб одамларнинг ҳаётини сақлаб қолиб, АҚШнинг халқаро майдондаги нуфузини ошириб келаётганини таъкидлаб, унинг тарқатиб юборилишидан хавотирдалар.

Аввалроқ президент Доналд Трамп бошқа мамлакатларга ёрдам кўрсатишни тўхтатиш тўғрисидаги фармонни имзолаганди. Давлат бошқаруви самарадорлиги департаменти (DOGE) ходимларига махфий маълумотларни тақдим этишдан бош тортгани учун душанба куни USAID амалдорлари истеъфога чиқарилган эди. DOGEга раҳбарлик қилаётган Илон Маск агентлик фаолиятини тўхтатиш керак деган. Унинг айтишича, бунга Трамп ҳам рози.



Манба

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *