• Ср. Фев 19th, 2025

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

АҚШ Украинага қурол етказиб беришни тиклади


АҚШ Украинага қурол етказиб беришни тиклади. Бу Трамп президент лавозимида иш бошлаганидан буён ҳарбий ёрдам ҳақидаги биринчи хабардир, деб ёзди Reuters

Агентлик манбасига кўра, АҚШ президентининг маъмурияти қурол таъминоти тўхтатилиб кейин яна давом эттирила бошланганини расман тан олиш-олмаслиги ҳозирча номаълум.

Трамп президент бўлганидан буён Киевга қурол етказилиши тўғрисида баёнот берилмаган, бироқ собиқ президент Жо Байден рухсат этган қурол таъминоти давом этиши ва бир неча ойга чўзилиши тахмин қилинаётганди, дейилади Reuters хабарида.

Инаугурациянинг эртасига, 21 январ куни Трамп Киевга қурол етказиш масаласи айни пайтда муҳокамада экани ҳақида баёнот берганди.

 



Манба

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *