• Ср. Фев 19th, 2025

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

“Биз боғча қуролмай сарсонмиз, булар эса тайёр тадбиркорни футбол қилмоқда” — Зоир Мирзаев масъулларни танқид қилди 


Тошкент вилояти ҳокими Зоир Мирзаев нодавлат боғча ташкил этиб, уни кенгайтириш ҳаракатида юрган фуқаро мурожаатини ўрганиб, боғчасини кенгайтириб, давлат талабини бажараётган тадбиркорни масъуллар сарсон қилаётганини танқид қилди. Ҳоким бу ҳақда “Қишлоқда бир кун” деб номланган тадбир давомида ташкил этилган сайёр қабулида гапирган. 

Фото: Тошкент вилояти ҳокимлиги

Зоир Мирзаев қабулига борган мурожаатчи хусусий боғча ташкил қилганини, кадастр ҳужжатида эгалик қарори йўқлиги сабаб муаммога дуч келаётганини, ҳужжат масаласида масъуллар ёрдам берса, боғчасини кенгайтириш нияти борлигини айтиб, кўмак сўрайди. 


Кадастр бошқармаси масъули ҳамда Паркент тумани ҳокими Садор Исоқуловга юзланган вилоят раҳбари “Биз боғча қуролмай сарсонмиз. Нега тайёр тадбиркорни футбол қилишяпти?”, дея вазиятни ўрганишга ҳаракат қилади. Ҳамда туман прокурорини чақириб, ҳолатни ўрганишни топширади. 

Фото: Тошкент вилояти ҳокимлиги

Туман ҳокими Сардор Исоқулов Зоир Мирзаевга “қарори йўқ экан”, деган жавобни бергач, вилоят ҳокими “Ишлаб, фаолият юритиб турган тадбиркорга кўмак бериб, ҳужжатларини қонунийлаштириб, ёрдам бериш керак”, дея топшириқ берган.



Манба

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *