• Ср. Фев 19th, 2025

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

«Самарқанд нони» ҳам географик кўрсаткич сифатида рўйхатдан ўтказилди


Самарқанд вилоят адлия бошқармасининг кўмаги билан жорий йилнинг 4 февраль куни дунёга машҳур «Самарқанд нони» географик кўрсаткич сифатида Адлия вазирлиги томонидан давлат рўйхатидан ўтказилди.

Адлия вазири Акбар Тошқулов бугун Самарқанд вилоят ҳокими вазифасини вақтинча бажарувчи Адиз Бобоевга «Самарқанд нони» географик кўрсаткич сифатида Адлия вазирлиги томонидан давлат рўйхатидан ўтказилгани тўғрисидаги гувоҳномани топширди.

«Географик кўрсаткичлар тўғрисида»ги қонунга кўра, товарни муайян географик объект ҳудудидан келиб чиққан товар сифатида идентификацияловчи белги географик кўрсаткич деб эътироф этилиб, унда товарнинг сифати, ном қозонганлиги ёки бошқа хусусиятлари унинг географик жиҳатдан келиб чиқишига сезиларли даражада боғлиқ бўлади. 

Адлия вазирлиги географик кўрсаткичларни ҳуқуқий жиҳатдан муҳофаза қилиш соҳасидаги ваколатли орган ҳисобланади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қашқадарё вилоятидаги «Чиял яхнаси» ҳамда «Ғузор тандири» ҳам географик  кўрсаткич сифатида давлат рўйхатидан ўтказилган эди.



Манба

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *