• Пт. Фев 7th, 2025

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

Элит Чемпионлар Лигаси. “Пахтакор” меҳмонда “Ал-Гарафа”га мағлуб бўлди


Футбол бўйича Элит Чемпионлар Лигасининг 7-тур ўйинлари 4 февраль, сешанба куни бўлиб ўтди. 

Фото: Getty Images

Тошкентнинг “Пахтакор” жамоаси Қатарда “Ал-Гарафа” меҳмони бўлди. Учрашув давомида бир қатор хавфли вазиятлар яратилди. 

Биринчи бўлимнинг 39-дақиқасида мезбонлар сардори Фержани Сасси ҳисобни очди. Иккинчи бўлимда эса “шерлар” ҳисобни тенглаштиришга уринди, бироқ ҳеч бир ҳаракат самара бермади. 

64-дақиқага келиб “Ал-Гарафа” ҳужумчиси Хоселу боши билан тўп киритди. Бироқ ушбу вазиятда испаниялик футболчи ўйиндан ташқари ҳолатда қолгани маълум бўлди.

Шундай қилиб, Тошкент клуби 7-турдан сўнг 4 очко билан 10-ўринни эгаллаб турибди.

Элит Чемпионлар Лигаси

7-тур баҳси

4 февраль, сешанба

“Ал-Гарафа” — «Пахтакор» 1:0

Голлар: Ф.Сасси 39

“Ал-Гарафа”: 15.Серхио Рико, 2.Абдуллоҳ Юсуф, 8.Ясин Браими (26.Рабеҳ Буссафи, 90+3), 9.Хоселу (3.Муҳаммад Мунтари, 90+3), 24.Арон Гуннарссон, 29.Фабрисио Диаз, 31.Фержани Сасси, 32.Матиас Герман Нани, 42.Сейду Сано, 80.Аҳмед Ал Ганеҳи (11.Ёҳан Боли, 80), 99.Жамал Ҳамед Майор.

“Пахтакор”: 19.Жонатан Луйиз, 4.Абдулла Абдуллаев, 5.Муҳаммадқодир Ҳамралиев, 17.Достон Ҳамдамов (99.Улуғбек Ҳошимов, 85), 22.Умар Адҳамзода, 23.Абдурауф Бўриев (8.Диёр Холматов, 68), 37.Игор Сергеев (94.Брайан Риаскос, 68), 45.Башар Ресан (30.Отабек Жўрақўзиев, 68), 47.Жонатан Лукка, 50.Фламарион, 55.Муҳаммадрасул Абдумажидов.

Огоҳлантиришлар: С.Сано 21, Ф.Сасси 28, Хоселу 52, М.Нани 74, Ф.Диаз 90+2 — Б.Ресан 24



Манба

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *