• Пт. Фев 7th, 2025

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

Жиззахда ота алимент эвазига фарзандларига уй олиб берди


Жиззах вилояти Янгиобод туманида ота уч нафар фарзанди учун ҳисобланган алимент қарздорлиги учун уларга уй олиб берди.

МИБ ахборот хизмати хабарига кўра, Фуқаролик ишлари бўйича суднинг ижро варақасига асосан, қарздор А.Х.дан ундирувчи Г.Х.фойдасига уч нафар фарзанди таъминоти учун иш ҳақи ва бошқа даромадларининг 1/2 қисми миқдорида алимент ундириш белгиланган бўлган.

Ушбу ижро ҳужжати Бюронинг Янгиобод туман бўлимига келиб тушган ва шу куннинг ўзида ижро иши қўзғатилган.

Ижро ҳаракатлари давомида масъулиятни ҳис қилган қилган ота ўз фарзандларининг алимент таъминоти ўрнига Янгиобод тумани ҳудудидаги кўп қаватли уйларнинг биридан 4 хонали хонадонни собиқ турмуш ўртоғининг номига ўтказиб берди.



Манба

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *