• Сб. Фев 8th, 2025

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

Ўзбекистонда камбағаллик чегараси янгиланди


Ўзбекистонда бир кишининг бир ойлик минимал истеъмол харажатлари 669 минг сўм деб эълон қилинди.

Статистика агентлиги берган маълумотга кўра, Президентнинг ПҚ-114-сон ва Ҳукуматнинг 544-сон қарорларига асосан минимал истеъмол харажатлари қиймати қайта ҳисобланган.

«2024 йил декабр ойида май ойига нисбатан ҳисобланган истеъмол нархлари индексидан келиб чиқиб, 2025 йил учун ҳисобланган минимал истеъмол харажатлари қиймати бир ойда киши бошига 669 минг сўмни ташкил этди», – дейилади Агентлик хабарида.

Минимал истеъмол харажатлари қийматини ҳисоблаш тартибига асосан, келгуси йил учун минимал истеъмол харажатлари озиқ-овқат, ноозиқ-овқат, маҳсулотлари ва хизматлар нархлари даражасидан келиб чиқиб, индексация қилиб борилади. 

Жаҳон тажрибасида минимал истеъмол харажатлари кўрсаткичидан камбағаллик чегараси сифатида фойдаланиш кенг тарқалган бўлиб, мазкур кўрсаткичдан:

  • давлатнинг моддий ва бошқа ижтимоий кўмакларига муҳтож аҳолининг мақсадли (таргет) гуруҳини аниқлаш;
  • камбағалликка қарши курашиш стратегияси ва дастурларида белгиланган вазифа ва чора-тадбирларнинг натижадорлиги ҳамда манзиллилигини ошириш, шунингдек, уларнинг доимий мониторингини юритиш;
  • пенсиялар ва нафақаларнинг энг кам миқдорини белгилаш, шунингдек, камбағал оилаларга бериладиган бошқа турдаги моддий кўмакларни кўрсатишда мезон сифатида фойдаланилади.

Эслатиб ўтамиз, охирги марта минимал истеъмол харажатлари миқдори 2024 йил апрель ойида белгиланган ва у 648 сўмни ташкил этган эди. 



Манба

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *