• Сб. Фев 15th, 2025

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

Тошкент вилоятида ярим кило гашиш олиб юрган автомашина фош этилди


“Ғишткўприк” чегара божхона постида гашиш гиёҳвандлик воситаси фош этилди. Бу ҳақда Тошкент вилояти божхона бошқармаси хабар берди.

Фото: Тошкент вилояти божхона бошқармаси

Маълум қилинишича, пост орқали фуқаро бошқарувида ҳаракатланган автомашина божхона кўригидан ўтказилганида орқа эшик ички қопламасида хуфиёна яшириб жойлаштирилган, 1 дона зарли қоғоз ўрамида 529 грамм гашиш гиёҳвандлик воситаси фош этилди.

Фото: Тошкент вилояти божхона бошқармаси

Ҳозирда ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Фото: Тошкент вилояти божхона бошқармаси

Маълумот учун, 2024 йилнинг ўтган давр мобайнида 78 та ҳолатда 75 кгдан зиёд гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний айланмасига чек қўйилди.

Гиёҳванд моддалар савдоси

2024 йилнинг март ойи ўрталарида ДХХ Чегара қўшинлари ва Наманган вилояти бўйича бошқармаси ҳарбий хизматчилари томонидан олиб борилган тезкор-қидирув тадбирларида катта миқдордаги наркотик моддаларнинг ўзбек-қирғиз давлат чегарасидан ноқонуний ўтказилган ҳолати аниқланганди.

Шунингдек, Навоий вилоятида наркотик моддалар савдоси билан шуғулланувчи жиноий гуруҳ қўлга олингани, Тошкентда гиёҳванд моддалар савдоси билан шуғулланган талабалар ушлангани, шунингдек, Самарқанддаги тунги клубда 10 минг АҚШ доллари эвазига гиёҳванд модда сотишга уринганлар қўлга тушгани тўғрисида хабар берилганди.

Апрель ойи охирида Тошкент вилоятида наркокурерлик билан шуғулланган коллеж талабаси ушланганди.

Октябрь ойининг 10 куни давомида гиёҳвандлик воситаларини яшириш йўли билан (“закладка”) тарқатган ва шундай ноқонуний фаолият билан шуғулланган 32 нафар шахс ушланган.



Манба

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *