Ҳукумат қарори билан электромобиллар импортидаги утилизация йиғими ставкалари тўрт бараварга оширилди, жумладан:
- Ишлаб чиқарилганига 3 йилдан ошмаган электромобиллар учун — БҲМнинг 120 баравари (45 млн сўм). Аввал — БҲМнинг 30 баравари (11,25 млн сўм) эди;
- Ишлаб чиқарилганига 3 йилдан ошган электромобиллар учун — БҲМнинг 210 баравари (78,75 млн сўм). Аввал — БҲМнинг 90 баравари (33,75 млн сўм) эди.
Оширилган утилизация йиғими ставкалари 2025 йил 1 майдан кучга киради.