• Вс. Фев 16th, 2025

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

Шавкат Мирзиёевни  расмий кутиб олиш маросими бўлди (фото)


5 февраль куни Куала-Лумпур шаҳридаги «Пердана Путра» ҳукумат мажмуасида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевни расмий кутиб олиш маросими бўлиб ўтди.

Давлатимиз раҳбарини Малайзия Бош вазири Анвар Иброҳим кутиб олди.

Олий мартабали меҳмон шарафига фахрий қоровул саф тортди. Икки мамлакат давлат мадҳиялари янгради.

Ўзбекистон Президенти фахрий қоровул сафи олдидан ўтди. Сўнг икки давлат етакчилари расмий делегациялар аъзолари ва дипломатик корпус вакилларини қутладилар.

Биргаликда суратга тушиш маросимидан сўнг олий даражадаги музокаралар бошланди.



Манба

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *