• Сб. Ноя 8th, 2025

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

Ўзбекистон ва Малайзия маҳсулотлар “ҳалол” стандартларига мувофиқлигини баҳолашда ҳамкорлик қилади


Куала-Лумпур шаҳрида 5 февраль куни бўлиб ўтган музокаралар якунида Шавкат Мирзиёев ва Малайзия бош вазири Анвар Иброҳим томонидан Стратегик шериклик йўлида икки томонлама ҳамкорликни чуқурлаштириш тўғрисида қўшма баёнот имзоланди.

Фото: “Дарё” / Мадина Нурман

Президент матбуот хизматининг хабар қилишича, қуйидаги ҳужжатлар қабул қилинди:

  • Маҳсулотларнинг “ҳалол” стандартларига мувофиқлигини баҳолаш соҳасида ҳамкорлик тўғрисида битим;
  • Божхона ишида ҳамкорлик ва ўзаро ёрдам тўғрисида битим;
  • Олий таълим соҳасида ҳамкорлик тўғрисида битим;
  • Соғлиқни сақлаш соҳасида ҳамкорлик тўғрисида битим;
  • Маданият соҳасида ҳамкорлик тўғрисида битим;
  • Суд-экспертлик фаолияти соҳасида ҳамкорлик тўғрисида битим;
  • Академик-дипломатик ҳамкорлик тўғрисида битим;
  • “Ақлли” шаҳарларни ривожлантириш соҳасида ҳамкорлик тўғрисида баённома;
  • 2025—2026 йилларда коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги шерикликни чуқурлаштириш бўйича қўшма режа.

Ҳужжатлар имзоланишидан лавҳалар

Фото: “Дарё” / Мадина Нурман
Фото: “Дарё” / Мадина Нурман
Фото: “Дарё” / Мадина Нурман
Фото: “Дарё” / Мадина Нурман
Фото: “Дарё” / Мадина Нурман
Фото: “Дарё” / Мадина Нурман

 

Фото: “Дарё” / Мадина Нурман
Фото: “Дарё” / Мадина Нурман
Фото: “Дарё” / Мадина Нурман
Фото: “Дарё” / Мадина Нурман

Шавкат Мирзиёевнинг Малайзияга ташрифи

Шавкат Мирзиёев Малайзия бош вазири Анвар Иброҳимнинг таклифига биноан 4 февраль куни кечқурун расмий ташриф билан ушбу мамлакатга етиб борди. Президент аэропортда Малайзия парламенти спикери билан учрашув ўтказди. Бўлажак олий даражадаги учрашувлар кун тартиби юзасидан фикр алмашилди. 

5 февраль куни Куала-Лумпур шаҳридаги “Пердана Путра” ҳукумат мажмуасида 5 февраль куни Шавкат Мирзиёевни расмий кутиб олиш маросими бўлиб ўтди. Маросимдан сўнг Шавкат Мирзиёев ва Малайзия бош вазири Анвар Иброҳим тор доирада ва расмий делегациялар иштирокида музокара ўтказди. Унда Ўзбекистон—Малайзия шериклигини инновацион ривожлантириш даврини бошлашга келишилди. 



Манба

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *