• Вт. Мар 18th, 2025

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

Шавкат Мирзиёев Малайзия Ислом санъати музейига ташриф буюрди (фото)


Шавкат Мирзиёев расмий ташриф доирасида 5 февраль куни Малайзия Ислом санъати музейида бўлди.

Фото: “Дарё” / Мадина Нурман

Президент матбуот хизматининг хабар қилишича, ушбу мажмуа мамлакатнинг энг йирик музейларидан бири ҳисобланади. У 1998 йилда ташкил этилган. Музей анъанавий ислом меъморчилиги услубида барпо этилган бўлиб, унинг умумий майдони 30 минг квадрат метрдан зиёдни ташкил этади.  Бино гумбазининг ички қисмини безаш ва реставрация ишларида ўзбекистонлик усталар иштирок этган.

Фото: “Дарё” / Мадина Нурман
Фото: Президент матбуот хизмати
Фото: “Дарё” / Мадина Нурман
Фото: “Дарё” / Мадина Нурман

Бу ерда 10 мингдан ортиқ ислом санъати намуналари сақланмоқда. Доимий экспозицияда Қуръон қўлёзмаларининг ноёб тўплами, сопол ва қимматбаҳо буюмлар, қурол-яроғ намуналари ва иншоотлар макетлари, тақинчоқлар, тангалар ва бошқа ашёлар намойиш этилмоқда.

Фото: “Дарё” / Мадина Нурман
Фото: “Дарё” / Мадина Нурман
Фото: “Дарё” / Мадина Нурман
Фото: “Дарё” / Мадина Нурман

Музей фондида замонавий Ўзбекистон ҳудудида турли тарихий даврларда яратилган 200 га яқин ноёб экспонатлар алоҳида ўрин эгаллайди. Улар орасида ўрта асрларга оид қўлёзмалар, заргарлик буюмлари, машҳур абр матолари ва кийим намуналари, Шарқ Ренессансига оид кулолчилик буюмлари мавжуд.

Фото: “Дарё” / Мадина Нурман
Фото: “Дарё” / Мадина Нурман
Фото: “Дарё” / Мадина Нурман
Фото: “Дарё” / Мадина Нурман
Фото: “Дарё” / Мадина Нурман

Давлат раҳбари экспонатларни кўздан кечириш чоғида биргаликда тадқиқотлар ўтказиш ва кўргазмалар ташкил этиш, илмий ва маданий алмашинувни кенгайтириш муҳимлигини таъкидлади.

Шавкат Мирзиёевнинг Малайзияга ташрифи

Шавкат Мирзиёев Малайзия бош вазири Анвар Иброҳимнинг таклифига биноан 4 февраль куни кечқурун расмий ташриф билан ушбу мамлакатга етиб борди. Президент аэропортда Малайзия парламенти спикери билан учрашув ўтказди. Бўлажак олий даражадаги учрашувлар кун тартиби юзасидан фикр алмашилди. 

5 февраль куни Куала-Лумпур шаҳридаги “Пердана Путра” ҳукумат мажмуасида 5 февраль куни Шавкат Мирзиёевни расмий кутиб олиш маросими бўлиб ўтди. Маросимдан сўнг Шавкат Мирзиёев ва Малайзия бош вазири Анвар Иброҳим тор доирада ва расмий делегациялар иштирокида музокара ўтказди. Унда Ўзбекистон—Малайзия шериклигини инновацион ривожлантириш даврини бошлашга келишилди. Музокаралар якунида  Стратегик шериклик йўлида икки томонлама ҳамкорликни чуқурлаштириш тўғрисида қўшма баёнот ва бир нечта битимлар имзоланди.



Манба

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *