• Вт. Мар 18th, 2025

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

МИБ ходими кикбоксинг бўйича халқаро турнир ғолиби бўлди


Жорий йилнинг 1-5 февраль кунлари Ҳиндистон пойтахтида кикбоксинг бўйича «WAKO India Open» халқаро мусобақаси бўлиб ўтди. Унда Ҳиндистон, Ўзбекистон, Буюк Британия ва Қозоғистондан келган 550 нафарга яқин спортчи ғолиблик учун ўзаро рақобатлашдилар.

Тўртинчи бора ташкил этилаётган мазкур халқаро мусобақада Ўзбекистон кикбоксинг терма жамоасининг 42 нафар аъзоси қаторида МИБнинг Жиззах вилояти Ғаллаорол туман бўлими давлат ижрочиси Сардор Қўшбоқов ҳам иштирок этди.

С.Қўшбоқов «Kick light» йўналишида 84 кг вазн тоифасида рингда мезбон спортчини финалда 0:3 ҳисобида мағлуб этиб, фахрли 1-ўринни қўлга киритди.

У олдинроқ Тошкентда ўтказилган кикбоксинг бўйича ўтказилган халқаро мусобақада 3-ўринни қўлга киритган эди.



Манба

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *