• Вт. Мар 18th, 2025

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

Яна бир мамлакат ЖССТни тарк этмоқда


Аргентина президенти Хавйер Милей мамлакатни Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ)дан чиқаришга буйруқ берди. Бу ҳақда ҳукумат расмий вакили Мануэл Адорни маълум қилди.

«Сизларга шуни маълум қилмоқчиманки, Аргентина президенти Хавйер Милей ташқи ишлар вазири Ҳерардо Вертейнга Аргентинани Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти таркибидан чиқариш бўйича кўрсатма берди», — деди Адорни матбуот анжуманида.

Аргентина ЖССТни тарк этишига биринчи навбатда COVID-19 пандемияси даврида санитария сиёсати борасида юзага келган кескин келишмовчилик сабаб бўлгани айтилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, январ ойида АҚШ ЖССТни тарк этганди.



Манба

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *