• Вт. Мар 18th, 2025

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

Президент ҳукуматга кимё саноатидаги муаммоларни тезкор ҳал этиш бўйича қатъий топшириқ берди


Президент Шавкат Мирзиёев 6 февраль куни кимё саноатида 2025 йилги режалар муҳокамаси юзасидан йиғилиш ўтказди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Сўнгги йилларда бу тармоқда сезиларли ўзгариш бўлгани, янги технологик занжирларни яратиш учун инвестицияларга кенг йўл очилгани билан, йирик кимё заводлари фаолияти ҳали замон талаблари даражасида эмаслиги қайд этилди.

Шу боис танқидий руҳда ўтган йиғилишда соҳадаги долзарб масалалар муҳокама қилинди. Давлат раҳбари мутасаддиларга ҳали ишлатилмаган имкониятларни, ҳал этилиши лозим бўлган муаммоларни аниқ кўрсатиб ўтди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Масалан, илғор технологияларни жорий этишни жадаллаштириб, кимё корхоналарида қўшилган қийматни ҳозиргидан бир неча баробар ошириш мумкин.

Президент бу борадаги камчиликларни қайд этиб, юқори технологияли инвестиция лойиҳаларини каррасига кўпайтириш вазифасини қўйди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Ҳукуматга тармоқдаги муаммоларни тезкор ҳал этиш, мавжуд имкониятларни тўлиқ ишга солиш ва лойиҳаларни жадаллаштириш бўйича қатъий топшириқлар берилди.

Тармоқдаги ҳар бир корхонани рақамлаштириш, қувватлардан оқилона фойдаланиш, энергия самарадорликни ошириш ва таннархни камайтириш бўйича мутасаддиларга аниқ вазифалар белгиланди.



Манба

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *