• Чт. Фев 12th, 2026

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

Тошкентнинг икки туманида “свет” вақтинча ўчирилади — Дарё Янгиликлари


Тошкентнинг Юнусобод ва Чилонзор туманларида 7 февраль куни электр таъминоти вақтинча ўчирилади. Бу ҳақда “Тошкент шаҳар электр тармоқлари” МЧЖ матбуот хизмати хабар берди.

Фото: “Дарё” / Мадина Нурман

Бунга электр тармоқларидаги авариявий ҳолатларнинг олдини олиш ҳамда мавжуд электр қурилмаларида таъмирлаш ишлари олиб борилиши сабаб бўлади.

  • Юнусобод тумани: “Обод”, “Отчопар-1” ҳамда “Отчопар-2” МФЙларининг айрим ҳудудларида соат 00:00 дан 06:00 гача;
  • Чилонзор тумани: “Катта Чилонзор-2” МФЙнинг айрим ҳудудларида соат 10:00 дан 16:00 гача.

Мазкур ҳудудларда таъмирлаш ишлари белгиланган вақтдан аввалроқ якунланиши мумкин.



Манба

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *