• Вт. Мар 18th, 2025

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

Тошкентда ҳайдовчи Gentra’ни одамларга қарата ҳайдади — Дарё Янгиликлари


Тошкентнинг Тахтапул кўчасида содир бўлган жанжалда Gentra ҳайдовчиси автомобилини одамларга қарата ҳайдади. Ҳолат акс этган видео ижтимоий тармоқларда тарқалди.

Фото: Видеодан кадр

Видеода бир неча киши уларга қарата келаётган автомобилга чап берган, автоулов ортга қайтганида икки киши унга қарата тош отган.

Пойтахт ЙХҲБ матбуот хизматининг маълум қилишича, воқеа 7 февраль куни соат тахминан 03:20 ларда Шайхонтоҳур тумани Тахтапул кўчасида содир бўлган. Бир неча фуқаролар ўзаро гап талашиб тортишиб жанжалашиб кетиши натижасида Gentra автомашина ҳайдовчиси бир неча фуқароларнинг устига қараб автомашина бошқарган.

Фото: Тошкент шаҳар ЙҲХБ

Жанжалнинг барча иштирокчилари туман ички ишлар бўлимига топширилган. Автомашина жарима майдонига жойлаштирилган. Айни пайтда Шайхонтоҳур тумани ИИО ФМБ томонидан дастлабки суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.



Манба

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *