Украина Қуролли Кучлари Россиянинг Курск вилоятида 5 км олдинга силжиди.
Янги ҳужум пайтида Украина қўшинлари Россия мудофаасини ёриб ўтиб, Суджа шаҳридан 5 км жануби-шарқда олдинга силжишди, дея қайд этади АҚШда жойлашган Урушни ўрганиш институти (ISW).
ISW маълумотларига кўра, 6 феврал куни эълон қилинган кадрларнинг геолокацияси Украина қўшинлари Махновкадан жануби-ғарбга (Суджадан жануби-шарқда жойлашган қишлоқ) ва Черкасская Конопелканинг шимоли ва шарқига қараб олдинга ўтганини кўрсатади. Ҳарбий колонна Суджа-Обоян йўли бўйлаб ўтди, шундан сўнг Украина қуролли кучлари Колмаков фермаси ва Фанасеевка қишлоғини назоратга олди.
6 феврал куни Россия Мудофаа вазирлиги Украина қуролли кучларининг барча ҳужумлари қайтарилганини эълон қилди.
Украина қўмондонлиги Курск вилоятидаги янги ҳужум ҳақидаги хабарларга ҳозирча изоҳ бермади.