• Ср. Фев 18th, 2026

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

Миллий гвардияга маъмурий жазо чорасини қўллаш ваколати берилди


Қонун билан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартиришлар киритилди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги хабар берди.

Фото: “Дарё” / Мадина Нурман

Қонун билан, Миллий гвардиянинг вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўйича ваколатлари кенгайтирилди. 

Қонунда Миллий гвардиянинг маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни кўриб чиқишга ҳамда маъмурий жазо чораларини қўллашга доир ваколатлари белгиланди.

Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Сенатнинг учинчи ялпи мажлисида “Вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тизими такомиллаштирилиши муносабати билан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга ўзгартиришлар киритиш ҳақида”ги қонун кўриб чиқилиб, маъқулланган эди.

Президентнинг 2024 йил 5 февралдаги тегишли қарори билан Ички ишлар органларининг вояга етмаганлар масалалари бўйича инспектор-психологлари (катта инспектор-психологлари) лавозимлари Миллий гвардия тузилмасига ўтказилганди. Мазкур қарорга мувофиқ Миллий гвардияда Болалар билан ишлаш бошқармаси ва унинг ҳудудий бўлинмалари ташкил этилди, шунингдек вояга етмаганлар масалалари бўйича катта инспектор-психологлар ва инспектор-психологлар лавозимлари жорий этилди.



Манба

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *