Бу АҚШда сўнгги кунларда содир бўлган учинчи йирик авиаҳалокат ҳисобланади. Жорий йилнинг 29 январь куни мамлакат пойтахти яқинида йўловчи самолёти ва ҳарбий вертолёт ҳавода тўқнашиши оқибатида 67 киши ҳалок бўлди. Икки кундан сўнг, 31 январь куни Филаделфияда тиббий транспорт самолёти ҳалокатга учради, оқибатда бортдаги олти киши ва ердаги бир киши ҳалок бўлди.