• Чт. Мар 20th, 2025

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

Шри Ланкада маймун оммавий электр узилишига сабаб бўлди  — Дарё Янгиликлари


Шри Ланкадаги электр подстанциясига кириб қолган маймун 9 февраль куни бутун мамлакат бўйлаб электр таъминотида узилишга олиб келди. Бу ҳақда Тhе Economic Times хабар берди.

Фото: Unsplash

Блекаут маҳаллий вақт билан соат 11:30 да бошланган ва аста-секин айрим ҳудудларда тикланган. Маймун иштирокидаги ҳодиса Коломбо жанубидаги шаҳар чеккасида содир бўлган.

“Маймун бизнинг электр тармоғимиздаги трансформаторга тегиб, тизимда мувозанат бузилишига сабаб бўлди”, дейди энергетика вазири Кумара Жаякоди.

Баъзи ҳудудларда электр таъминоти тикланган бўлса-да, ҳокимият электр энергиясини тўлиқ тиклаш учун қанча вақт кетишини билмайди.

“Муҳандислар хизматни имкон қадар тезроқ тиклаш учун муаммони бартараф этиш устида ишлашмоқда. Ноқулайликлар учун узр сўраймиз ва сабр-тоқатингиз учун ташаккур билдирамиз”, деди вазир.

2022 йилда Шри Ланкадаги иқтисодий инқироз даврида узоқ муддатли электр энергияси танқислиги кузатилган. Ўшанда ёнилғи танқислиги электр станцияларининг кунига 13 соатгача узилишига сабаб бўлганди.



Манба

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *