• Чт. Мар 20th, 2025

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

Ўзбекистонда аҳоли сони энг кўп ва кам бўлган ҳудудлар маълум қилинди


Статистика агентлиги аҳоли сони энг кўп ва энг кам бўлган туман ҳамда шаҳарлар бўйича маълумот берди. 

Фото: “Дарё” / Дилруҳ Исомиддинова

Унга кўра, Наманган шаҳри аҳоли сони кўплиги бўйича пешқадам — 713,4 минг киши. Кейинги ўринда эса Самарқанд шаҳри турибди — 595,8 минг киши. Бундан ташқари:

  • Ургут тумани — 572,6 минг киши 
  • Андижон шаҳри — 492,4 минг киши 
  • Денов тумани — 430,5 минг киши 
  • Олмазор тумани — 412,0 минг киши 
  • Пастдарғом тумани — 392,1 минг киши 
  • Юнусобод тумани — 385,2 минг киши 
  • Шайҳонтоҳур тумани — 369,9 минг киши 
  • Асака тумани — 362,1 минг киши

Аҳоли энг кам бўлган ҳудудлар рейтингида эса Ғозғон пешқадам — 9,3 минг киши. Кейин ўринларда Томди (15,3 минг киши) ва Ширин шаҳарлари жой олган (19,4 минг киши).

Шунингдек:

  • Қоровулбозор тумани — 20,3 минг киши
  • Бўзатов тумани — 21,9 минг киши
  • Янгиобод тумани — 30,2 минг киши
  • Мўйноқ тумани — 33,9 минг киши
  • Конимех тумани — 37,2 минг киши
  • Тахтакўпир тумани — 38,9 минг киши
  • Учқудуқ тумани — 39,7 минг киши
Фото: Статистика агентлиги

Маълумот учун, 2025 йилнинг 9 феврали ҳолатига Ўзбекистон аҳолиси сони 37 млн 610,3 минг нафарни ташкил қилмоқда.



Манба

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *