ЎзЛиДеП ташаббуси билан ўтказилаётган «Огоҳ бўлинг — ис гази» акцияси республикамиз бўйлаб оммалашиб бормоқда.
Акция доирасида “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри”га киритилган 10 мингга яқин хонадонга ис газини аниқлайдиган ускуналар бепул тарқатилди, 1939 нафар депутатлар, 979 нафар тадбиркорлар, 4 мингга яқин тегишли давлат органи вакиллари иштирок этди.
Ушбу ускунанинг афзаллиги шундаки, хонадан чиқаётган газни дарров сезади ва огоҳлантирувчи овоз чиқаради, автоматик равишда газни тармоқдан узади.