• Чт. Мар 20th, 2025

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

Ўзбекистонда метан заправкалар ҳозирги режимда ишлашда давом этади


Бухоро вилоятидаги магистрал газ қувурида газ сизиб чиқиб, ёнғин содир бўлганди. Энергетика вазирлиги метан заправкалар ҳозирги режимда ишлашда давом этишини маълум қилди.

Фото: “Дарё” / Мадина Нурман

“Республиканинг барча ҳудудларидаги автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчалари аввалдан вилоят ҳокимликлари билан келишилган тартибда, ҳозирги режимда ишлашда давом этиши белгиланди. Яъни, уларнинг фаолияти ҳудудлардаги талаб ҳамда газ қувурларидаги босимдан келиб чиққан ҳолда йўлга қўйилади”, дейилади вазирлик хабарида.

Авария 10-феврал куни соат 11:26 да, “Газли” магистрал газ қувурлари бошқармасининг диаметри 1020 мм бўлган 26 кг босим остидаги “Бухоро-Урал” MGҚнинг йер остидан ўтган 106 километрида содир бўлганди. Ҳозирда авария тўлиқ бартараф этилган, тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар йўқ.

Энергетика вазирлиги авария натижасида метан тўлдириш шохобчалари ёпилиши (чекловлар киритилиши) ҳақида хабар берганди, кўп ўтмай бу хабар ўчириб ташланди. Вазирлик бунга изоҳ бериб, аввал берилган маълумот қайта таҳрирланганини, бу масалада бирон-бир ўзгариш бўлса, жамоатчиликка қўшимча маълумот берилишини билдирди.



Манба

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *