• Чт. Мар 20th, 2025

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

Хитойлик қизча онасининг 140 минг долларлик тақинчоқларни ўғирлаб, уларни 8 долларга сотиб юборди


Шанхайлик қизча онасига тегишли 140 минг долларлик қийматга эга қимматбаҳо тақинчоқларни уйидан ўғирлаб, уларни атиги 8 долларга сотиб юборди. Ўсмир қиз ўзига янги сирға сотиб олиш шундай йўл тутган.

Фото: South China Morning Post

Аёлга тегишли нефрит билагузуклар, занжирлар ва бошқа қимматбаҳо буюмлар йўқолганини билиб, полицияга мурожаат қилган. Унинг қизи эса ўзига янги сирға ва кундалик чўнтак пулига эга бўлиш учун заргарлик буюмларини дўконга арзон нархга бериб юборган. Бундан ташқари, қиз уларнинг ҳақиқий қийматини билмаган ва тақинчоқларни қалбаки деб ўйлаган.

“Қизим нима учун тақинчоқларимни сотиб юборганини билмас эдим. Ўша куни у ўзига пул кераклигини айтди. Қизимдан унга қанча кераклигини сўрасам, у “60 юан” деди. Менинг пулларни нима қиласан, деган саволимга:

“Лабларига пирсинг қилган дугонамга ҳавасим келди ва мен ҳам шундай қилишни истайман” дея жавоб берди, қўшимча қилди аёл.

Фото: South China Morning Post

Ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари унинг аризасини дарҳол кўриб чиқди ва тақинчоқлар сотилган дўконга етиб борди. Улар видеокузатув камераларини текшириб, дўкон раҳбарияти билан боғланишди. Улар ҳам вазиятни тушуниб, тақинчоқларни қайтариб беришди.

“Ўша куни дўкон эгалари уйда йўқ эди, шунинг учун биз улар билан орқали боғланиб, масалани ҳал қилиш учун полиция бўлимига келишларини илтимос қилдик”, деди полиция ходими Фан Гаоцзе.

Ушбу воқеа интернетда жамоатчилик норозилигига сабаб бўлди. Фойдаланувчилар нима учун қимматбаҳо заргарлик буюмларига эга бўлган оилада ота-она фарзандига озгина бўлса ҳам кундалик харажатлар учун пул ажратмаслигини танқид қилди.



Манба

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *