• Чт. Мар 20th, 2025

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

Тошкентдаги супермаркетларда қайси турдаги озиқ-овқат маҳсулотларининг нархи пасайгани очиқланди


Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти мутахассислари 2025 йилнинг февраль ойида Тошкентдаги йирик супермаркетларда 21 номдаги озиқ-овқат маҳсулотлари нархининг ўзгаришини кўриб чиқди.

Фото: Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти

Мониторинг натижалари 6 номдаги маҳсулот бўйича минимал нархлар ўтган ойдагига нисбатан пасайганлигини кўрсатди (9 январь ва 6 февраль кунлари ўтказилган мониторинг маълумотлари асосида).

Картошканинг минимал нархи 26,1 фоиз, қизил сабзиники 11,3 фоиз, лавлагиники 8,2 фоиз, тухумники 7,8 фоиз, сутники 0,9 фоиз, шакарники 0,4 фоиз пасайган. Ўтган ойда картошка нархи ошганидан кейин Покистондан картошка импорт қилинди ва бу унинг нархи пасайишига олиб келди.

8 номдаги маҳсулот бўйича минимал нархлар ошган. Айниқса, оқбош карам нархида энг катта ўсиш қайд этилди. Бодринг нархи ҳам сезиларли даражада ошган, аммо ўтган йилнинг шу давридагига нисбатан 30 фоиз арзон.

7 номдаги маҳсулотнинг энг паст нархлари ўзгаришсиз қолган. Булар – буғдой уни, гуруч, гречка, макарон, олма, банан, товуқ гўшти (филе).



Манба

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *