• Чт. Мар 20th, 2025

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

Намангандаги корхона қарийб 580 млн сўмлик газдан ноқонуний фойдалангани аниқланди 


Наманган вилоятида 579,7 миллион сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланиб келган оилавий корхона фош этилди, деб хабар бермоқда “Ўзэнергоинспекция”. 

Фото: “Ўзэнергоинспекция”

Унга кўра, ҳолат “Ўзэнергоинспекция” Наманган вилоят бошқармаси ва газ таъминоти корхонаси билан ҳамкорликда ўтказилган назорат тадбирида аниқланган. Тўрақўрғон туманида жойлашган “А.А.С.Б” оилавий корхонасига қарашли ошхонада газ таъминоти билан шартнома тузмасдан ўзбошимчалик билан табиий газдан ноқонуний равишда фойдаланиб келаётгани аниқланди.

Ушбу қоидабузарлик натижасида дастлабки ҳисоб-китобларга кўра газ таъминоти корхонасига 579,7 миллион сўмлик зарар етказилгани маълум бўлди.

Қоидабузар истеъмолчига нисбатан белгиланган тартибда чора кўриш учун тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга тақдим этилди.

Газни ўғирлаётган оҳак цехлари

Март ойида Самарқанд вилоятининг Пахтачи туманида 4 млрд сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланилган яширин оҳак цехи фош этилган эди. Апрелда эса Фарғонада 69,4 млн сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланган оҳак цехи аниқланган.

Май ойида эса яна Фарғонада 289 млн сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланиб, оҳак цехи ташкил этилганлиги аниқланган эди. Август ойида Самарқандда 3,3 млрд сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланиб, оҳак цехи ташкил этган шахс ушланганди. 

Сентябрда Фарғонада газдан ноқонуний фойдаланган оҳак цехи масъуллари давлатга 5,5 млрд сўмдан зиёд зарар етказди. Шу билан бирга, айнан Фарғона шаҳрида ноқонуний оҳак ишлаб чиқариш цехи ташкил қилиб, 544,6 млн сўмлик табиий газни ўғирлаганлар қўлга тушган эди.

Газдан ноқонуний фойдаланган новвойхоналар

Аввалроқ Намангандаги новвойхонада 273 млн сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланилгани аниқланган эди. 

Шунингдек, Жиззахда қарийб 700 млн сўмлик газдан ноқонуний фойдаланган новвойхона аниқланган. Бундан ташқари, Фарғона вилоятида 5 та новвойхона томонидан 771 млн сўмдан зиёд табиий газдан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари аниқланганди.

Шу билан бирга, Урганч туманида 2 миллиард сўмдан зиёд табиий газдан ноқонуний фойдаланган МЧЖ аниқланди.

Бундан ташқари, Самарқанддаги новвойхонада 621 млн сўмлик газдан ноқонуний фойдаланилди.

Газ ўғирлаётган иссиқхоналар

Тошкент вилоятида 618,4 миллион сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланган иссиқхона аниқланганди. Шунингдек, Самарқандда 1 миллиард сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланган иккита иссиқхона фош бўлгани тўғрисида хабар берилганди.

Бундан ташқари, Тошкентда 590 млн сўмлик газдан ноқонуний фойдаланган иссиқхона аниқланган. Кейинроқ эса Наманганда иссиқхонада миллиардлаб сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланилган.



Манба

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *