• Вт. Дек 16th, 2025

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

Annie Awards-2025 тақдирлаш маросимида йилнинг энг яхши анимацион фильмлари аниқланди — Дарё Янгиликлари


2025 йил 8 февралда Лос Анжелесдаги UCLA Royse Hall’да бўлиб ўтган 52-сонли Annie Awards маросимида “Ёввойи робот” анимацион фильми 9 та мукофот билан мутлақ ғолиб лойиҳа деб топилди. Хусусан, мультфильм “Энг яхши тўлиқ метражли фильм”, “Энг яхши режиссёрлик иши” ва “Энг яхши саундтрек” номинацияларини ҳам қўлга киритди.

“Ёввойи робот” дан лавҳа
Фото: Lifehacker

“Оқим” мультфильми ҳам яхши натижалар кўрсатиб, иккита мукофот — “Энг яхши мустақил тўлиқ метражли фильм” ва “Энг яхши сценарий” номинациясида ғолиб чиқди.

Телевизион номинацияларнинг абсолют ғолиби сифатида “Аркейн” лойиҳаси эътироф этилди. Мультфильм номзоди қўйилган барча номинацияларда ютиб чиқди. Улар ичида “Анимацион сериал учун энг яхши режиссёрлик иши” ва “Қаҳрамонларнинг энг яхши анимацияси” номинацияларида ғолиб бўлди.

“Аркейн” дан лавҳа
Фото: Lifehacker.ru

“Маймунлар сайёраси: Янги қироллик” блокбастери “Фильмдаги энг яхши қаҳрамонлар анимацияси” номинациясида ютиб чиқди.

Annie Awards 2025 нинг асосий ғолиблари:

  • Энг яхши тўлиқ метражли мультфильм: “Ёввойи робот”
  • Энг яхши мустақил ва тўлиқ метражли мультфильм: “Оқим”
  • Энг яхши қисқа метражли анимацион фильм — “Орион ва зулмат”
  • Энг яхши режиссёрлик иши — “Ёввойи робот”
  • Энг яхши сценарий — “Оқим”
  • Энг яхши овоз актёри/актрисаси — Лупита Нионго (“Ёввойи робот”)
  • Анимацион сериал учун энг яхши режиссёрлик иши — “Аркейн”
  • Мультфильмдаги энг яхши қаҳрамон анимацияси — “Аркейн”
  • Фильмдаги энг яхши қаҳрамон анимацияси — “Маймунлар сайёраси: Янги қироллик”
“Оқим” фильмидан лавҳа
Фото: Lifehacker.ru

Бундай катта эътироф  “Ёввойи робот” лойиҳасининг “Оскар”га сазовор бўлиш учун янада яқинроқ келганини англатади.



Манба

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *