• Вт. Мар 18th, 2025

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

Гвардиола бир мавсумдаги мағлубиятлар сони бўйича ўзининг антирекордини такрорлади


“Манчестер Сити” бош мураббийи Хосеп Гвардиола жорий мавсумда 12-мағлубиятини қабул қилиб, шу кўрсаткич бўйича шахсий антирекордини такрорлади. Бу ҳақда Statsfoot портали хабар берди.

Фото: Getty Images

Манбага кўра, Гвардиола бошчилигидаги “Манчестер Сити” илгари фақат 2019/2020 йилги мавсумда шунча мағлубиятга учраган.

“Реал” билан ўйиндан ташқари, Гвардиола жамоаси Чемпионлар Лигасида “ПСЖ”га (2:4), “Ювентус”га (0:2) ва “Спортинг”га (1:4) ютқазган.

Шунингдек, АПЛда “Арсенал” (1:5), “Астон Вилла” (1:2), “Манчестер Юнайтед” (1:2), “Ливерпуль” (0:2), “Тоттенҳэм” (0:4), “Брайтон” (1:2) ва “Борнмут” (1:2) клубларидан мағлубиятга учраган. Лига Кубогида эса “Тоттенҳэм”га 1:2 ҳисобида ютқазган. Мавсум якунига етишига учрашувлар кўплигини инобатга олсак, бу антирекорд янгиланиши мумкин

Эслатиб ўтамиз, “шаҳарликлар” Чемпионлар Лигаси плей-офф босқичининг илк учрашувида ўз майдонида Мадриднинг “Реал” клубига 2:3 ҳисобида мағлуб бўлди.



Манба

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *