Самарқанд вилояти Жомбой туманида ичида йўловчилари бўлган автобус йўл-транспорт ҳодисасига учради, дея хабар бермоқда «Dunyouzbeklari.Com»га вилоят ЙҲХБ матбуот хизмати.
Қайд этилишича, ҳолат 11 февраль куни 7:00 атрофида М-39 автомобиль йўлининг 1079-километрида содир бўлган. Йўловчи ташувчи Zhongtong автобуси ҳаракатланиб келаётиб кўприк устида ЙТҲга учраган Cobalt билан тўқнашган.
Фото: Ижтимоий тармоқлар
Автобус енгил машинанинг ҳолатини инобатга олмасдан тезликни меъёридан ошириб келгани оқибатида тормозни кескин босган. Ижтимоий тармоқларда тарқалган кадрларда автобус ағдарилиб кетганини кўриш мумкин.
Оқибатда бир нафар йўловчи — 68 ёшли эркак тиббиёт бирлашмасида вафот этган. Жабрланганлар бўйича маълумот берилмаган.
Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, терговолди суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда, дейилади хабарда.