• Вт. Мар 18th, 2025

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

“АҚШ Украинада Америка қўшинларини жойлаштирмайди” — Пентагон раҳбари


Америка қўшинлари Киев хавфсизлигининг кафолати сифатида Украина ҳудудига жойлаштирилмайди. Бу ҳақда Пентагон раҳбари Пит Хегсет Брюсселда Украина бўйича алоқа гуруҳи мудофаа вазирлари билан “Рамштайн” форматидаги учрашувда маълум қилди.

Фото: NYT

Унинг сўзларига кўра, НАТО ҳомийлигисиз Европа ва Европага тегишли бўлмаган қўшинлар иштирокидаги миссия Украина хавфсизлиги кафолатларини таъминлаши мумкин.

Аниқлик киритаман: Америка қўшинлари ҳеч қандай хавфсизлик кафолатлари доирасида Украина ҳудудига жойлаштирилмайди, деди Хегсет.

Унинг сўзларига кўра, барқарор тинчликка “уруш қайта бошланмаслигини кафолатловчи ишончли хавфсизлик кафолатларини” тақдим этиш орқали эришиш мумкин. У Украинанинг НАТОга аъзо бўлиши можарони дипломатик йўл билан ҳал қилишнинг реал натижаси бўлмаслигини таъкидлаб, Украина учун хавфсизлик кафолатлари “урушга лаёқатли европалик ёки европалик бўлмаган ҳарбийлар” томонидан мустаҳкамланиши кераклигини айтди.

Агар бу қўшинлар Украинада бирор вақтда тинчликпарвар сифатида жойлаштирилса, улар НАТОга аъзо бўлмаган миссиянинг бир қисми сифатида жойлаштирилиши керак ва уларга Шимолий Атлантика пактининг 5-моддаси қўлланилмаслиги лозим, деди у альянснинг ўзаро мудофаа қоидасини назарда тутиб.

“Рамштайн” форматидаги йиғилишда сўзга чиққан сиёсатчи, шунингдек, Украинани 2014 йилгача мавжуд бўлган чегараларга қайтариш имкониятини нореал деб баҳолади.

12 февраль куни Брюсселда “Рамштайн” форматидаги Украина бўйича алоқа гуруҳининг 26-йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилишга биринчи марта АҚШ ўрнига Буюк Британия раислик қилмоқда.

Тhе Times газетасининг манбаларга таяниб ёзишича, йиғилишга раҳбарликни британияликларга топшириш тўғрисидаги қарор АҚШнинг янги маъмурияти томонидан қабул қилинган. Манбалар буни Вашингтон ҳозирча Украина бўйича расмий позиция ва унга ҳарбий ёрдам бериш бўйича дастурий ҳужжатни эълон қилмагани билан боғлади.



Манба

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *