• Вт. Мар 18th, 2025

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

Самарқандда 1,5 млрд сўмлик газдан ноқонуний фойдаланган новвойхоналар аниқланди


Самарқанд вилоятининг Тайлоқ туманидаги иккита новвойхонада жами 1,5 млрд сўмлик газдан ноқонуний фойдаланилди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Бош прокуратура матбуот хизмати

Маълум қилинишича, тумандаги “Э.Л” хусусий корхонаси раҳбари Ш.Л. ва “Ҳудудгазтаъминот” АЖ Тойлоқ туман бўлими ходими Д.Ю. олдиндан тил бириктириб, корхонага қарашли новвойхонани тармоққа ўзбошимчалик билан улаган. Натижада 760 млн сўмлик табиий газ талон-торож қилинган.

Фото: Бош прокуратура матбуот хизмати

Шунингдек, “С.Ш” оилавий корхонаси раҳбари М.Ҳ. корхонага қарашли новвойхонани газ тармоғига ноқонуний тарзда улаши оқибатида 767 млн сўмлик табиий газни ўғирлик йўли билан талон-торож қилган.

Фото: Бош прокуратура матбуот хизмати

Ҳолат бўйича Жиноят кодексининг 169-моддаси 4-қисми “а” банди (ўғрилик жуда кўп миқдорда) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, Ш.Л., Д.Ю. ва М.Ҳ.лар процессуал тартибда ушланган.

Фото: Бош прокуратура матбуот хизмати
Фото: Бош прокуратура матбуот хизмати
Фото: Бош прокуратура матбуот хизмати

Газдан ноқонуний фойдаланган новвойхоналар

Намангандаги новвойхонада 273 млн сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланилгани аниқланган эди. Шунингдек, Жиззахда қарийб 700 млн сўмлик газдан ноқонуний фойдаланган новвойхона аниқланган.

Бундан ташқари, Фарғона вилоятида 5 та новвойхона томонидан 771 млн сўмдан зиёд табиий газдан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари аниқланганди. Шу билан бирга, Урганч туманида 2 миллиард сўмдан зиёд табиий газдан ноқонуний фойдаланган МЧЖ аниқланди.

Самарқанддаги новвойхонада 621 млн сўмлик газдан ноқонуний фойдаланилди.



Манба

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *