• Вт. Мар 18th, 2025

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

Чемпионлар Лигасида ҳафтанинг энг яхши ўйинчиси бўлиш учун номзодлар эълон қилинди


УЕФА матбуот хизмати Чемпионлар Лигаси плей-оффининг илк ўйини якунларига кўра ҳафтанинг энг яхши ўйинчиси мукофоти учун номзодларни эълон қилди.

Фото: УЕФА

Рўйхатдан тўрт нафар футболчи жой олди:

  • Бразилиялик ҳужумчи Винисиус Жуниор (“Реал”)
  • Грециялик ҳужумчи Вангелис Павлидис (“Бенфика”)
  • Бразилиялик форвард Игор Пайшао (“Фейеноорд”)
  • Гвинеялик ҳужумчи Серу Гирасси («Боруссия Дортмунд»)

Маълумот учун, Винисиус “Манчестер Сити”га қарши ўйинда (3:2) иккита голли узатма амалга оширди. Гирасси “Спортинг” билан ўйинда (3:0) гол+ассист қайд этди. Пайшао ва Павлидис эса ўз жамоаларининг ғалабасини таъминлаган ягона голларга муаллифлик қилишди.

Чемпионлар Лигаси плей-офф босқичининг жавоб учрашувлари 18—19 февраль кунлари бўлиб ўтади.



Манба

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *