• Вт. Мар 18th, 2025

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

Ўзбекистонда спортчиларни келгуси Олимпиадага тайёрлаш учун қанча маблағ ажратилиши маълум қилинди


Ўзбекистонда спортчиларни келгуси Олимпиадага тайёрлаш учун 300 миллиард сўм ажратилиши белгиланди.

Фото: “Дарё” / Дилруҳ Исомиддинова

2028 йилги Олимпия ва Паралимпия ўйинларига тайёргарликни кучайтириш, оммавий спортни янги босқичга олиб чиқиш масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилишида маълум қилинишича, маблағлар спортчиларни тайёрлаш учун зарур шароит ва инфратузилмага сарфланади.

Лос-Анжелес — 2028 Олимпия ўйинларида Ўзбекистонни кучли ўнталикка киритиш мақсад қилинган.

“Спорт – бу аввало тинчлик элчиси, ҳар бир давлат учун миллий ғурур манбаси”, дея таъкидлаган президент. 

Мажлисда қайд этилишича, сўнгги тўрт йилда бюджетдан спортга ажратилаётган маблағ 1,5 триллион сўмдан 3 триллион сўмга ошди, мураббийларнинг ўртача маоши 2 баробар кўпайди, 101 та йирик спорт объектлари янгидан қурилди, 67 таси реконструкция қилинди.



Манба

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *